Хар гал тиббий мазмундаги, халқчил, ахамиятга молик, бугуннинг талаби, ўзига хос муаммоси бўлган, касалликлар ёки холатлар хақида бугунги кун рухи уфуриб турган мақолаларимизни эълон қилар эканмиз диққатимиз марказида аввало инсон саломатлиги, бир суз билан ифодалаганда эса инсон манфаати туради. Зеро ахоли саломатлиги, мублоға эмаски жамият, миллат, мамлакат, саломатлигини белгилаб беради. Хар сафар мақолаларимиз эълон қилингандан сунг, уни ўзимиз ҳам ўқиб, қайта тахлил қиламиз, бунинг натижасида эса турли хил мулохазалар, фикрлар юзага келади. Бугунги мақоламиз тумандошларимизни яна бир бор ижтимоий тармоқлар орқали ташвишга солаётган, хадик ва хавотирга сабаб бўлаётган “ Қизамиқ” касаллиги ҳақидадир. Қизамиқ – бу умумий интоксикация, нафас йўллари, қўз ҳамда оғиз шиллиқ пардалари катарал яллиғланиши, терида тошмалар тошиши билан кечувчи вирусли касалликдир. Қизамиқ жуда қадимдан маълум бўлган касаллик бўлиб, тошмали касалликлар гурухига киритилган эди. XVIII асрга келибгина Италиялик амалий тиббий шифокор Borsieri — қизамиқни алоҳида нозологик бирлик сифатида қараган.
МДҲ давлатлари орасида 1967 йилда ўтказилган ёппасига қизамиққа қарши ўтказилган фаол иммунизация касалланишни 6-7 баравар хатто айрим худудларда, шу жумладан Ўзбекистонда 30 баровар камайтиришга эришилди. Қизамиқни қўзғатувчиси ташқи мухитга чидамсиз бўлган миксовируслар гурухига кирувчи вирус ҳисобланади. Қизамиқ ер юзасида жуда кўп тарқалган касалликдир (ҳамма жойда учрайди). У даврийликга эга, яъни ҳар 2-4 йилда касаллик кўпаяди. Бунинг сабаби мойил организмларнинг етилиб чиқишидир, тўпланишидир. Касаллик йил давомида учрайди, лекин кўпроқ куз-қиш ва бахор ойларида кўпаяди. Касаллик хаво-томчи орқали ўтади. Йўталганда, аксирганда вирус хавога чиқиб, узоқ масофаларга тарқалиш эхтимоли мавжуд. Қизамиқ жуда контагиоз (маиший мулоқот юқиш йўли) касаллик бўлиб, ҳамма бу касалликка мойилдир. Юқувчанлик индекси 95-96%. Қизамиқ ҳамма ёшда учрайди. Лекин қўпроқ 1 ёшдан 4-5 ёшгача кўпроқ, 6 ойгача қизамиқ билан касалланиш эхтимоли кам, 3 ойлик чақалоқлар касалликларга чалинмайдилар. Касаллик манбаи бўлиб касал одам ҳисобланади. Касалликнинг яшириш даврининг охирги кунидан тошма даврининг 2-3-чи кунларигача зарарли ҳисобланади. Касалликнинг катарал даври жуда зарарли даври ҳисобланади. Асорат берган холларда (пневмония) эса касалликнинг 10-12 кунларигача юқтириши мумкин. Ушбу касаллик кечишини шартли равишда 4 боскичга бўлиш мумкин. Қизамиқ патогенези тўлиқ ўрганилмаган. Кузатувларга кўра вируснинг кирар жойи юқори нафас йўллари ҳисобланади. У ерда вирус фиксацияланади ва мослашади. Иммун системани “қитиғлайди”. Лимфоид тўқима гиперплазияси ва пролиферацияси кузатилади. Бу эса лимфоденитга олиб келади, айниқса вирус кирган жойда (бўйин ва энса лимфа безлари). Сўнг вирусемия кузатилади. Қон томир эндотелияси ўтказувчанлигини ошириб юборади. Натижада тўқимада шиш ва гемодинамик бузилиш кузатилади. Вирусни тери эпителиясига ўтириши ўчоқли ўзгаришларга олиб келиб тошмалар тошади. 5-6 кундан сўнг IgM сўнг IgG ажралиб организм вирусдан халос бўлади. Боланинг ёши қанча кичик бўлса, шунча кўп асорат кузатилади – кўпинча 2 ёшгача. Боладаги сурункали касалликлар, кўшимча касалликлар масалан: рахит, экссудатив диатез, дистрофия, гиповитаминоз ва х.қ. лар қизамиқ асоратига мойиллик тўғдиради. Кўп учрайдиган асоратлари асосан нафас системасида кузатилади (ларингит, бронхит).
Туман СЭО ва ЖС бўлими врач эпидемиологларининг ретроспектив ва оператив тахлилларига кўра хозирги кунда қизамиқ касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Касалликни прогнозлаш ва касаллик аниқланганда зарурий чораларни кўриш учун тегишли йўриқномлар ишлаб чиқилган. Туман ахолисининг хушёрликка чақиришимиздан муддаоимиз шуки ушбу хасталик қўшни туман худудларда ва шахарларида учрамоқда. Кўп йиллик юқумли касалликлар динамикасини ўрганишимиз хулосаси шуки, жорий йилнинг шу даврига қадар ва ўтган йилларда қизамиқ касаллиги туманимиз худудида қайд қилинмаган.
Ушбу касалликни олдини олишда профилактик усуллар етакчи хисобланади. Хусусан мойил организм учун мамлакатимизнинг миллий эмлаш календарига киритилган эмлаш тадбирлари асосий ва хал қилувчи ахамият касб этади десак янглишмаган бўламиз. Эмлаш бепул амалга оширилиб, 1 ёшда ва 6 ёшда тартибли равишда фаол эмланади. Касалликни олдини олиш ва сақланиш учун туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан жорий ойнинг ўзида 500 дан ортиқ тарқатма материаллари , 510 та сухбат , 10 дан ошиқ ахоли билан учрашув ташкил қилинди. Қисқа муддатларда босма оммавий ахборот воситалари, радио, телевидения орқали чиқишлар йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Сўнги сўз ўрнида шуни айтиш мумкинки шубхасиз, келажак тиббиёти профилактик тиббиётдир .