Геморрагик иситмани биласизми ?

Ушбу мақолада вирусли касалликлар туркумига кирувчи Қрим Конго геморрагик иситма касаллиги ҳақида сўз юритмоқчимиз. Крим-Конго геморрагик иситмаси тўғрисидаги дастлабки маълумотлар М.П.Чумаков рахбарлигида бир гуруҳ олимларнинг Қримда 1944 йили қишлоқ хўжалигига жалб қилинган харбийлар орасида касалликнинг бирдан авж олиш холатларини ўрганиш мақсадида қилинган сафарида ушбу касалликнинг клиник манзараси тиббиёт ходимлари учун номаълум бўлган юқори ҳароратли, геморрагик белгилар билан оғир кечувчи касаллик бўлиб, беморларнинг бир қисми вафот этади. Ўшанда олимлар унинг мустақил касаллик эканлигини аниқладилар ва уни Қрим геморрагик иситмаси деб атаганлар. Улуғ алломалар Абу Али ибн Сино ҳам ўз асарларида қон кетиш билан кечган иситма хасталиклари хақида ёзиб қолдирганлар. Қадимда Ўрта Осиё халқлари орасида «қора ҳалак» қора ўлим (ўзбеклар), «хуни-муни» — бурундан қон кетиш (тожиклар) билан касалликларнинг аломатлари Қрим Конго геморрагик иситмага ўхшаб кетади.Ушбу касаллик ҳайвонлардан бевосита инсонларга ўтиб, касалланишни юзага келтиради. Одамларни кана чақиши, бармоқлари билан эзиб ўлдириш, инфекция билан касалланган хайвонлар, бемор одам қони, тўқималари ва суюқликлари билан мулоқотда бўлиш орқали ушбу касалликка чалиниш эҳтимолини юзага келтиради. Ушбу хасталик 15 ёшдан то 60 ёшгача бўлган одамлар орасида кўпроқ кузатилади. Асосан эркаклар хасталанади. Касаллик мавсумий хусусиятга эга бўлиб, кўпроқ апрел-сентябр ойларида учрайди. Бундай мавсумийлик иксод каналарининг энг кўпайган даврига тўғри келади. Аммо касалликнинг спорадик ҳолатлари йил давомида ҳам учраши мумкин. Қон кетиш даври яъни геморрагик олди даври бир неча соатдан 6-8 кунгача давом этади ва умумий захарланиш белгилари пайдо булади: қаттик бош огрийди, бўғиммлар ва мушакларда, бутун танада оҳриқ пайдо булади. Бехоллик ва тез чарчаб қолиш холатлари кузатилади. Баъзан бош айлаииши, оғизнинг қуриб қолиши, чанқаш, енгил шамоллаш аломатлари пайдо булиб, бемор алахсирайди, баъзан хушидан кетади, болдир, мушакларда қаттик орриқ пайдо булади. Иситма катта турғунликка эга булиб, 7-8 кун давом этиши мумкин. Купгина холларда «икки тўлқинли» боскичли иситма чизиғи кузатилиб, 3 -5 кун харорат бир оз пастга тушади. Геморрагик белгилар турли даражада булиб, харорат тушиши билан бу белгилар утиб кетиши мумкин.

Қрим геморрагик иситмасида тошмалар петехиал характерда булади. Купинча беморларда буйракнинг зарарланиши кузатилади, лекин “буйрак синдром” билан кечадиган геморрагик иситмада буйракнинг ифодаланган функционал етишмовчилиги аниқланмайди.

Хулоса шуки академик И.И.Павлов айтганидек Инсон-табиатнинг ер юзидаги олий маҳсулидир. Бироқ табиат яратган мўжизалардан баҳра олмоқ учун инсон соғлом, бақувват ҳамда зукко бўлмоғи зарур. Бугунги кунда хар бир кунимиз кураш бўлмоғи ўзимиз ва оила аъзоларимизни ҳамда яқинларимизни асрамоғимиз хаётимиз мазмунига айланиши  шарт ва зарурдир. Юртимизда яшётган хар бир фуқаромиз саломатлиги мамлакатимиз энг катта бойлигидир

 

СЭО ва ЖСХ врач эпидемиологи                                                           С.Х.Хаитов

                          Миришкор ТТБ Клиник ва биокимёвий

                         таҳлил лабороторияси бўлими мудири                                                      А.Ж.Бекназаров