Гелминтознинг олдини олиш

Гелминтоз-бу инсон ва хайвон организмида ўрнашиб оладиган паразит қуртларни ( гелминт ёки гижжа деб аталади) юқтириш деганидир. Гелминт одамнмнг жигари, ўпкаси, буйраги, ичаклар ва миясига кириб ўрнашиб олиши мумкин, лекин аксарият холатларда бундай қуртлар ичакларнинг ичида топилади. Гелминтга , айниқса, болалар ва ўсмирлар дучор бўлади. 

                                                  Гелминтнинг инсон организмига кириш йўллари             

 

Гелминтнинг тухумлари кўзга кўринмайди (фақат микраскоп ёрдамида каталаштирилганда кўриш мумкин) ва инсон организмига қуйидаги вазиятларда  сездирмай кириб олиши мумкин:           

  • Чала пиширилганёки ярим хом балиқ ёки мол гўшти истимол қилганда:
  • Очиқ сув хавзалариидан сув истимол қилганда ёки бундай сув организмгатасодифан кириб қолганда:
  • Чанг ва тупродан яхшилаб ювиб олинмаган сабзавотлар,мева ва кўкатларниисътемол қилганда;
  • Хайвонлар билан муомала қилгандан сўнг, ифлос қўллардан ва уй-рўзгор буюмларидан ўтиши мумкун:
  • Тирноқларни кемиришга одатланганда ва қўллар яхшилаб ювилмаганда.

 

                                  Гелминтга чалинганликнинг белгилари ва аломатлари

Остирица каби кенг тарқалган беморларга гелминтларга дучор бўлганда болалар одатда ўта жиззаки ва тез хаяжонга тушадиганбўлиб қоладилар,уларнинг уйқусибузилади ва анусқисми қичишади. Дастлабки аломатларизарарсиз бўлиши мумкин: одам тез толиқади,аллергияга учрайди,ичаклар фаолияти вақти-вақти билан бузилади. Гелминтга чалинганликни яққол сездирадиган ўзига хос аломатлар қуйдагилардан иборат: одамнинг иштахаси ёмонлашади, кўнгли айнийди, қоринда оғриқ пайдо бўлади,умумий холсизланиш кузатилади, ўта асабий бўлиб қолади, вазни хам муаммо келтириб чиқаради. Аскарида гижжаларига учраган кишида бруксизм (тунги вақтдатишларини ғижирлатиш) холати кузатилади. Гелминт қуртларининг одам миясига ўрнашиб олиши томир тортишишига, ўпкасига кириб олганда эса йўтал ва тана харорати кўтарилишига олиб келиши мумкин. Бундай аломатлар пайдо бўлганида инфекциячи-шифокордан маслахат олишва тахлил учун нажас (ахлат) СЭО ва ЖС бўлимининг паразитология лабараториясига топшириши лозим.

                                                             Гелментоз қандай даволанади? 

Гелментоздан даволаниш курсидан бир вақтнинг ўзида ойла аъзоларининг барчаси ўтиши лозим. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, дорихоналарда турли хил дори воситалари мавжуд бўлган тақдирида ҳам бу хасталикдан фақат шифокорнинг кўрсатмалари ва назорати остида даволаниш даркор. Гелментознинг олдини олиш мақсадида дори ичишнинг фойдаси йўқ, чунки одамда бундай паразитларга қарши имунитет ҳосил бўлмайди. Мустақил равишда даволаниш ҳам самара бермайди, негаки қандай перипаратлардан ва қай муддат давомида фойдаланиш кераклига организимда айнан қандай паразитлар ўрнашиб олганига боғлиқ бўлади.

 

                                           Гелментозларга дучор бўлмаслик учун нима қилиш керак?

  • Бевосита тупроқдан ўсиб чиқадиган сабзавот ва меваларни, кўкатларни (редиска, сабзи, пиёз, қулипной ва ш.ў.) пухталик билан ювинг ва бозорда танлаётганда татиб кўрманг.
  • Полиз ерлари учун сифатида гўнгдан фойдаланманг.
  • Очиқ сув манбаларидан хом сувни қайнатмасдан ишлатманг, очиқ сув хавзаларида чўмилаётганда эхтиёт бўлинг : хатто оз миқдорда тасодифан ютиб юборилган сувда хам паразитлар хам бўлиши мумкин.
  • Тирноқ кемириш мумкин эмас, болаларнинг тирноқларини мунтазам равишда ўз вақтида олиб қўйинг.
  • Балиқ ва мол гўштини пухталик билан қовиринг ва куритинг.
  • Кўчада хайвонларни силамаслик ва упмасликка харакат қилинг ва болаларга хам бундай қилишга рухсат берманг.
  • Уй хайвонларингизга мунтазам равишда гижжа хайдайдигон перипаратларни бериб туринг.
  • Ит ва мушиклар айланиб юрадиган кум устида ва майдончаларда болалар ўйнашларига йўл қўйманг.
  • Болаларингизни овқатланишдан олдин, хожатхонага кириб чиққанидан кейин ва хайвонлар билан ўйнаганларидан сўнг қўлларини совун билан ювишга ўргатинг.

 

     Ўз соғлиғингиз ва фарзандларингиз саломатлигини асранг !

     Касалликнинг дастлабки аломатларни сезган захотиёқ шифокорга мурожаат қилинг!

 

Тайёрлади: Миришкор тумани  СЭО ва ЖС бўлими паразитология бўлими мудири врач паразитолог Рахмонов Нодирбек Умарович