«Б а н к а» даги оғу Ундан сақланиш ўзингизга боғлиқ.

Ботулизм – овқат токсикоинфекциялари ичида огир кечадиган касаллик ҳисобланиб, ботулизим тайёқчаси ва унинг захари тушиб қолган овқат махсулотларини истемол қилиш натижасида келиб чиқади.  Botulus- лотинча сўз бўлиб колбаса деганидир. Касаллик асосан зарарланиб қолган концерва махсулотларини истемол қилганда рўй беради. Ботулизм таёқчалари  кучли захар ботулотоксин ҳосил қилади. У фақат ҳаво  йўқ жойда ривожланади. Шу сабабдан ҳам консерва қилинган тузланган дудланган ва колбасага тушиб қолган споралар ҳавосиз шароитда ўсиб, бактерияларга айланади. Бактериялар эса бундай шароитда экзотоксин ҳосил қилади. Касалликнинг яширин даври 2-3 соатдан 2 ҳафтагача. Бу даврнинг узун қискалиги истеьмол қилинган  махсулотдаги токсин миқдорига ва одам организими  реактив ҳолатига боғлиқ. Касаллик аломатлари бошлаганлигидан  бир неча соат ёки бирор кун ўтгач, нерв системасининг жарохатланиш аломатлари кузатилади. Беморнинг кўриши хиралашганидан шикоят қилади. Баъзан ғилайлик ривожланиши оқибатида битта нарса иккита бўлиб кўринади. Кўз қарочиқлари ҳар хил катталикда бўлиши мумкин. Қовоқлар кўпинча осилган бўлади. Бемор ютишнинг қийинлашганидан ҳам шикоят қилади. Овози ўзгаради зўрға чиқади, пичирлаб, баьзан манқаланиб гапиради. Айрим ҳолларда эса овоз бутунлай чиқмай қолиши мумкин. Мускуллар бўшашиши миастения ботулизмнинг ўзига хос белгиларидан ҳисобланади. Хорғинлик, тез чарчаш кузатилади. Нафас олиш қийинлашади. Бемор тез-тез ва юзаки нафас олади. Токсин юрак томир тизимига  ҳам кучли таьсир кўрсатади. Ботулизмда тузалиш секинлик билан рўй беради. Ўрта ҳисобда 20-30 кунда бемор тузалади. Оғир ҳолларда тузалиш 3-4 ойгача давом этади. Юракдаги ўзгаришлар ва қувват тикланиши ҳам узоқ вақт талаб этади. Гўшт ва сабзавот концервалари тайёрлашда санитария талабларига риоя қилиш лозим, уй шароитида консерва махсулотлари ёпилиши тавсия қилинмайди, чунки уй шароитида банкаларни стерилизация қилинишини таъминланилмайди. Шу муносабат билан консерва махсулотларини фақат сақлаш тартибига риоя қилинган савдо дўконларидан сотиб олиб истеъмол қилиш шарт. Тиниқлиги бузилган ва копқоғи бўртиб чиққан (бомбаш) консерва банкаларни сотиб олмаслик керак, чунки бундай ҳолат махсулотнинг бузилганлигидан дарак беради.

Ушбу оддий қоидаларига риоя этсангиз ўзингизни ва яқинларингизни соғлигини мухофаза қилган бўламиз.