Коронавирус: Кеча юртимизда яна 120 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

2022 йил 11 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
21 нафари Тошкент вилоятида,
83 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.